Исроил Мадримов жанг қиладиган турнирнинг тўлиқ карди эълон қилинди

Спорт

image

Эртага, 8 март куни супер ярим ўрта вазн тоифасида фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) камари учун россиялик Магомед Қурбоновга қарши жанг қилади.

Дастлаб мазкур жанг Мадримов Ўзбекистонда тиббий текширувдан ўтган ва унга нотўғри ташхис қўйилгани оқибатида бекор қилингани айтилаётганди, бироқ кейинчалик жанг ўтказилмаслиги ҳақида хабарлар нотўғри бўлиб чиқди.

6 март куни жанг олдидан матбуот анжумани ўтказилди ва боксчилар нигоҳлар жангида тўқнаш келди. Мадримов-Қурбонов жангидан ташқари Саудия Арабистонида ўтказиладиган бокс мусобақасида яна 9 та тўқнашув ўтказилади. Жумладан кечанинг марказий жангида британиялик Энтони Жошуа камерунлик Франсис Нганну билан тўқнаш келади.

Тўлиқ кард:

Энтони Жошуа – Фрэнсис Нганну;

Чжилей Чжан – Жозеф Паркер;

Рей Варгас – Ник Болл;

Гэвин Гвинн – Марк Чемберлен;

Жастис Хуни – Кевин Лерена;

Жек МакГанн – Луис Грин;

Роман Фьюри – Мартин Сварц;

Зияд Альмааюф – Кристиан Лопес Флорес;

Андрей Новицкий – Хуан Торрес.

Маълумот учун, жанглар Тошкент вақти билан соат 19:00 да старт олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Мадримов Энтони Жошуа Франсис Нганну

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг