Исроил маҳбусларни алмашишда ҳийла қилди — ОАВ
Олам
−
05 Март
14123Исроил ишғол остидаги Ғарбий Соҳилда ҲАМАС билан асир алмашиш натижасида 11 нафар фаластинликни қўйиб юборгани ва яна қўлга олгани маълум қилинди. Бу ҳақда Фаластин Маҳбуслар Ассоциациясининг Медиа менежери Эмани Сераҳине баёнотига таяниб, “TRT Haber” нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Исроил қамоқхоналарида энг узоқ сақланган сиёсий маҳбус Наил ал-Бергусининг синглиси Ҳанан ал-Бергуси маҳбуслар алмашинувида озод қилинган. Бироқ бугун, 5 март куни у яна қўлга олингани маълум бўлди. Шу каби 11 нафар фаластинлик маҳбуслар озод қилиниб, яна ҳибсга олингани қайд этилди.
Шунингдек, ишғол остидаги Ғарбий Соҳил ва Қуддусда бугун яна 22 нафар фаластинлик қўлга олинган. 2023 йил 7 октябрдан бери асирлар сони 7 минг 422 га ошган.
“2023 йил 24 ноябрда 4 кунга берилган ва кейинроқ 3 кунга узайтирилган Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги тўқнашувда “гуманитар пауза” давомида 81 нафар исроиллик ва 240 нафар фаластинлик маҳбус ўзаро озод қилинган”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил ҳарбийлари Ғазо сектори марказида гуманитар ёрдам олиб кетаётган машинага зарба берганди. Оқибатда 9 киши ҳалок бўлган ва ўнлаб одамлар яраланган эди.
Сарвар Хуррамов
LiveБарчаси