Исроил Ливан ва Ғазодаги ҲАМАСнинг ўнлаб нишонларига зарба берди
Олам
−
23 Октябрь 2023
5076Бугун, 23 октябрь куни Исроил самолётлари Ливандаги “Ҳизбуллоҳ”нинг иккита бўлинмасига зарба берди. Бу ҳақда Исроил мудофаа кучлари маълум қилди.
Исроил ҳарбийларига кўра, “ячейка”лардан бири Исроил билан чегарадош Маттат шаҳри яқинида жойлашган. Иккинчиси эса баҳсли ҳудуд – Шебада.
Билдирилишича, зарбалар Исроил ҳудудига қарата учириш режалаштирилган танкга қарши ракета ва қанотли ракеталарга жойлаштирилган ҳудудга берилган.
Ливан давлат ахборот агентлиги NNA Исроил ҳаво ҳужуми Маттат шаҳридан 13 километр шимоли-шарқда Ливан жанубидаги Айтарун аҳоли пункти чеккасида амалга оширилганини хабар қилган.
Бундан ташқари, мудофаа кучлари Ғазо секторидаги ҲАМАСнинг ўнлаб нишонларига қарши ҳаво ҳужумлари тўлқинини амалга ошираётганини айтган.
Эслатиб ўтамиз, Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги 7 октябрдан бери ҳудуд аҳолиси орасида қурбонлар бўйича янги маълумотларни эълон қилганди. Унга кўра, 4651 киши, жумладан 1873 нафар бола, 1101 нафар аёл ҳалок бўлган.
LiveБарчаси