Исроил кучлари вайронагарчилик изларини қолдириб, Жениндан чиқиб кетди
Олам
−
06 Сентябрь
4611Исроил кучлари Ғарбий Соҳилда бир неча ой олиб борилган ҳарбий амалиётлардан сўнг бугун, 6 сентябрь куни Фаластиннинг Женин шаҳридан чиқиб кетди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Қайд этилишича, тўққиз кунлик операция давомида минглаб аҳоли уйларини ташлаб кетган. Бу вақт давомида Исроил қўшинлари фаластинликлар билан тўқнаш келган.
“Улар кирганларида булдозерлардан фойдаланиб, ҳамма нарсани вайрон қила бошлади. Ҳеч нарса қолмади”, дейди Женин шаҳрида яшовчи аҳоли вакили Самаҳер Абу Насса.
Манбага кўра, сув ва электр таъминоти узилиб қолган ва тахминан 20 км йўл Исроил булдозерлари томонидан қазилган. Ҳарбийлар йўл четидаги бомбаларни зарарсизлантирмоқда, аммо шаҳар марказининг кўп қисми вайрон қилинган. Хусусан, йўллар остига ўрнатилган 30 та портловчи модда демонтаж қилинган.
Маълумот учун, операция давомида 14 нафар Фаластин аскари, жумладан, Жениндаги ҲАМАСнинг маҳаллий қўмондони ҳам ўлдирилган.
Исроил ҳужуми давомида Женин шаҳрида жами 21 киши ҳалок бўлган. Улар қуролли фракциялар аъзоси деб даъво қилинган, бироқ қурбонларнинг бир қисми тинч аҳоли вакиллари бўлган, хусусан, 16 ёшли қиз деразадан ташқарига қараганда снайпердан ўққа тутилган ва ҳалок бўлган.
Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусда 680 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган. Уларнинг кўпчилиги ҳарбийлар сифатида қайд этилган, бироқ норозилик намойишларида иштирок этган ёшлар ва зўравонликларга алоқаси бўлмаган тинч аҳоли вакиллари ҳам ҳужумга учраб вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроилдаги парламент мухолифати етакчиси Яир Лапид ҲАМАС ҳаракати билан гаровга олинганларни озод қилиш ва Ғазо секторидаги урушни тугатиш бўйича келишувга эришишга чақирган эди.
LiveБарчаси