Исроил мухолифати етакчиси Ғазодаги урушни тўхтатишга чақирди

Олам

image

Исроилдаги парламент мухолифати етакчиси Яир Лапид Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати билан гаровга олинганларни озод қилиш ва Ғазо секторидаги урушни тугатиш бўйича келишувга эришишга чақирди. Бу ҳақда у Х тармоғида маълум қилди.

“Нетаньяху бизга йиллар мобайнида давом этадиган, тугаш санаси номаълум уруш, иқтисодий инқироз, вайронагарчилик ва зўравонликни таклиф қилмоқда. Буни қабул қилиб бўлмайди. Исроил давлати бу урушни ўз шартлари асосида тугатиши керак. Гаровга олинганлар учун келишув тузинг ва масалани ёпинг. Урушни тугатиш Исроилнинг хавфсизлиги, иқтисодий ва сиёсий манфаатларига мос келади”, деб ёзади Лапид.

Мухолифат етакчисига кўра, айни пайтда ҳокимият тепасида турган ҳукумат даврида ҳам уруш давом этади. Негаки ҳукумат тинчлик ва хотиржамликка қандай эришишни хоҳламайди ва билмайди.

Лапид шунингдек, Исроил олдида турган бир қанча глобал стратегик вазифалар – АҚШ ва Саудия Арабистони иштирокида Эрон таҳдидига қарши минтақавий коалиция тузиш, иқтисодиётни тиклаш, мавжуд таҳдидларга қарши курашиш учун қуролли кучларни янада ривожлантириш масалаларини келтириб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Тель-Авивда мухолифатдаги Исроил Миллий бирлик партияси етакчиси Бенни Ганц ва асосий мухолифат етакчиси, собиқ ҳукумат раҳбари Яир Лапид билан учрашганди. Яир Лапид ўшанда Вашингтондан келган меҳмон билан суҳбатда Ғазо секторидаги 120 маҳбусни ўз уйларига қайтариш мухолифатнинг “ягона мақсади” эканлигини таъкидлаган ва маҳкумларни алмашиш бўйича келишувга эришиш зарурлигини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг