Блинкен Исроил мухолифати етакчилари билан учрашди
Олам
−
11 Июнь
3988АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Тель-Авивда мухолифатдаги Исроил Миллий бирлик партияси етакчиси Бенни Ганц ва асосий мухолифат етакчиси, собиқ ҳукумат раҳбари Яир Лапид билан учрашди. Бу ҳақда “The Times of Israel” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, учрашувлар америкалик дипломатнинг Яқин Шарқ сафари доирасида бўлиб ўтган. Учрашувда Ганц Блинкенни Ғазо секторидаги маҳбусларни озод қилиш бўйича келишувга эришиш учун музокарачиларга “максимал босим” қўллашга чақирди.
Ганц маъмуриятининг маълум қилишича, сиёсатчи “ушбу масала бўйича ҳукуматдан ташқарида қабул қилинган ҳар қандай оқилона тартибга солишни қўллаб-қувватлашга” тайёрлигини айтган.
Бундан ташқари, Ганц суҳбатдошини Ливан билан чегарада “Ҳизбуллоҳ” билан кескинлик тўхтамаса, Исроил ўз фуқароларини ҳимоя қилиш учун куч ишлатишга тайёрлигига ишонтирди.
Яир Лапид эса Вашингтондан келган меҳмон билан суҳбатда Ғазо секторидаги 120 маҳбусни ўз уйларига қайтариш мухолифатнинг “ягона мақсади” эканлигини таъкидлаган ва маҳкумларни алмашиш бўйича келишувга эришиш зарурлигини таъкидлаган.
Маълумот учун, кеча, 10 июнь куни Блинкен Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ва Мудофаа вазири Йоав Галант билан учрашди ва эртаси куни эрталаб Исроил Президенти Ицхак Герцог билан музокаралар бўлиб ўтди. Блинкен сафари доирасида Мисрга ҳам ташриф буюрди ва у ерда Миср ва Қатар ҳукуматини ҲАМАС ҳаракатига сулҳ битимини имзолаш учун босим ўтказишга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, 9 июнь куни Бенни Ганц истеъфога чиқишини, Бош вазир Биньямин Нетаньяхунинг ҳарбий кабинетини тарк этишини эълон қилганди.
LiveБарчаси