Исроил Испания Бош вазирининг сўзларидан ғазабланди
Олам
−
01 Декабрь 2023
10416Испания бош вазири Педро Санчеснинг Ғазо сектори ҳақидаги сўзлари туфайли Исроил Мадриддаги элчисини чақириб олди. Бу ҳақда "газета. ru" хабар берди.
Аввалроқ испаниялик сиёсатчи Исроилнинг Ғазо секторида ҳаракатлари халқаро қонунларга тўғри келишига шубҳа билдирган эди. Шунингдек, у Испания Фаластин давлати мустақиллигини тан олиши мумкинлигини ҳам айтганди.
Бош вазир адолат нуқтайи назаридан Европа Иттифоқи давлатлари ҳам шундай қилиши кераклигини маълум қилган.
Мазкур баёнотлардан сўнг Исроил Мадриддаги элчисини "маслаҳатлашувлар учун" чақириб олган. Айрим нашрларнинг ёзишича, Педро Санчеснинг сўзлари Тель-Авивни ғазаблантирган бўлиши мумкин.
Маълумот ўрнида, Испания Бош вазири олдинроқ:
"Исроил ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга, лекин бу минглаб бегуноҳ болаларни ўлдириш ҳисобига эмас", деган эди.
Эслатиб ўтамиз, Испания Бош вазири Педро Санчес Европа Иттифоқи истакларига қарши бўлса ҳам Фаластин давлатини тан олиши мумкинлигини маълум қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь