Исроил гуманитар ёрдам машинасига зарба берди
Олам
−
04 Март
6494Кеча, 3 март куни Исроил ҳарбийлари Ғазо сектори марказида гуманитар ёрдам олиб кетаётган машинага зарба берди, оқибатда 9 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди. Бу ҳақда “Al Jazeera” хабар берди.
Тиббий манбалар ва гувоҳлардан олинган маълумотларга кўра, Ғазо сектори марказидаги Дайр-Балаҳ шаҳрида инсонпарварлик ёрдами олиб кетаётган автомобил Исроил томонидан ўққа тутилган.
Исмини айтмаган гувоҳнинг айтишича, у кеча, 3 март куни сув қудуғига кетаётганида фожиавий ракеталар зарбасини кўрган.
“Юк машиналари гуманитар ёрдам олиб кетаётган эди. Унинг ичида кўнгилли фуқаролар ҳам бор эди. Улар кўчирилган Ғазо аҳолисига озиқ-овқат олиб келишаётганди. Дайр ал-Балоҳ хавфсиз ҳудуд дейишганди”, дея таъкидлайди гувоҳ.
Исроил ҳарбийлари томонидан ҳозирча ҳеч қандай изоҳ берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, 29 февраль куни Исроилнинг Ғазо секторида гуманитар ёрдам кутаётган фаластинликларга ҳужум қилгани оқибатида 100 дан ошиқ одам ҳалок бўлганди. БМТ Хавфсизлик Кенгаши эса АҚШнинг қаршилиги сабаб мазкур ҳолат учун Исроил ҳарбийларини айблаган баёнотни қабул қила олмади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь