Исроил-Фаластин можаросида ҳалок бўлган журналистлар 35 нафарга етди
Олам
−
30 Октябрь 2023
29767 октябрдан бери Исроилнинг кучли бомбардимонлари ва блокададаги Ғазо секторига ҳужумлари оқибатида 35 журналист ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фаластин ҳукуматининг Ғазодаги матбуот идораси маълум қилди.
Ҳисоботга кўра, ҳозиргача 35 нафар фаластинлик журналист ҳужумларда ҳалок бўлган. Кўплаб журналистлар яқинларини йўқотган.
Исроил барча халқаро оммавий ахборот воситалари ходимлари Ғазо сектори шимолини зудлик билан тарк этишини талаб қилган. Бунга сектордаги мудофаа кучларининг операциялари кўламини кенгайтиришни сабаб қилиб кўрсатган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги кескинлашиб бораётган можаро 22 журналистнинг ўлимига сабаб бўлгани ҳақида хабар бергандик. Шунингдек, Save the Children ташкилотига кўра, 7 октябрдан бери Ғазода камида 3195 бола ҳалок бўлган.
LiveБарчаси