Исроил Дамашқ ва Ҳалаб аэропортларига зарба берди
Олам
−
12 Октябрь 2023
10877Исроил Дамашқ ва Ҳалаб аэропортларидаги учиш-қўниш йўлакларига зарба берди. Бу ҳақда “Al Watan” газетаси хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, иккита аэропорт иши тўхтатилган. Газетанинг билдиришича, Дамашқ халқаро аэропорти яқинида ҳаво мудофааси ишламоқда.
Ўз навбатида, Сурия телевидениеси ҳам зарбалар фактини тасдиқлаган.
Исроил мудофаа кучлари вакиллари эса ҳозирча бу маълумотга изоҳ бермаган. Исроил телевидениесининг 13-каналига кўра, ҳаво бандаргоҳларига берилган зарбалардан сўнг, Сурияга йўл олган бортида қурол борлиги айтилаётган Эрон юк самолёти ортига қайтган.
SANA ахборот агентлиги маълумотларига кўра, ҳужум оқибатида Дамашқ ва Ҳалаб аэропортлари ишдан чиққан.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 октябрь куни Исроил мудофаа кучлари Суриядан мамлакатга бир неча марта ракета ҳужуми уюштирилганини эълон қилганди. “Le Beck” Яқин Шарқ маркази экспертлари эса Исроил бешта фронтда жангга кириши мумкинлигини прогноз қилганди. Улар фронтлардан бири Сурия билан бўлишини айтганди.
LiveБарчаси