Исроил БМТ йиғилишида ўзини оқламоқчи

Олам

image

БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида Исроил Ғазодаги Ал-Аҳли шифохонасига уюштирилган ҳужумга алоқаси йўқлигини исботлайди. Бу ҳақда мамлакат ТИВ маълум қилмоқда.

“Ғазодаги шифохонага ҳужум қилишда Исроилнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бунга етарлича далиллар бор”, дейилади ТИВ баёнотида.

Аввалроқ, Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Яқин Шарқ бўйича резолюция лойиҳасини Исроилнинг ушбу ҳужумини қораловчи жумлалар билан тўлдиришга чорлаган эди.

Эслатиб ўтамиз, 17 октябрь куни Ғазо секторидаги баптистлар шифохонасига авиазарба берилди. Қурбонлар ва жароҳатланганлар сони 1000 нафарга яқинлашиб қолди.

Шундан сўнг, бутун дунё бўйлаб бу хунрезликни қоралаб, турли муносабатлар бўлди.

Аммо Исроил томони бу ишда қўли йўқлигини таъкидлаб келмоқда. Жумладан, мамлакат Бош вазири Беньямин Нетаньяху буни террорчиларнинг иши деб атади.

"Бутун дунё билиши керак: Ғазодаги касалхонага Исроил мудофаа кучлари эмас, ваҳший террорчилар ҳужум қилди. Бизнинг болаларимизни шафқатсизларча ўлдирганлар ўз фарзандларини ҳам ўлдирмоқда", деган Исроил Бош вазири.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ Исроил Ғазо сектори

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг