Исроил Байденнинг таҳдидидан сўнг Ғазога кўпроқ гуманитар ёрдам киришига рози бўлди

Олам

image

Исроил ҳарбий Вазирлар Маҳкамаси Ғазо секторидаги гуманитар вазиятни яхшилаш чораларини кўришга қарор қилди. Бу ҳақда Исроилнинг “Kan” жамоат телеканали хабар берди.

Айтилишича, мамлакат расмийлари гуманитар юклар учун Исроилнинг Ашдод портини вақтинча очиш, шунингдек, Ғазо шимолида Байт Ханун (Эрез) назорат-ўтказиш пунктини очиш ниятида.

Билдирилишича, Иорданиядан Фаластин анклавига кирадиган ёрдам Керем Абу Салим (Шалом) назорат пункти орқали ўтади.

Маълумот учун, кеча, 4 апрель куни АҚШ Президенти Жо Байден Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху билан телефон орқали мулоқоти чоғида уни Ғазо секторидаги гуманитар хизматчилар ва тинч аҳолини ҳимоя қилиш учун тезкор чоралар кўришга чақирган.

Президентнинг айтишича, Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳарбий амалиёти АҚШ томонидан кейинчалик ҳам қўллаб-қувватланиши ана шу чораларга боғлиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Исроил Жо Байден Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг