Исроил “Аш-Шифа”дан одамларни эвакуация қилишни талаб қилмаганини айтди

Олам

image

Исроил армияси “Аш-Шифа” шифохонасидан беморлар ва тиббиёт ходимларини эвакуация қилишни талаб қилгани ҳақидаги маълумотларни рад этди. Бу ҳақда ЦАХАЛга таяниб, “Al Jazeera” хабар берди.

“ЦАХАЛ ҳеч қачон беморларни ёки тиббий гуруҳларни эвакуация қилишни сўрамаган”, дейди Исроил ҳарбийлари.

Унга кўра, ЦАХАЛ шифохона директорининг муассасани бошпана қилган ва бу ердан кетишни хоҳлаётганларга хавфсиз ҳудуд орқали чиқиб кетишга рухсат бериш ҳақидаги илтимосини қаноатлантирган. 

“Армия ҳар сафар тиббий эвакуацияни мувофиқлаштириш сўрови бўлса, улар буни осонлаштириш ва беморларни бошқа шифохоналарга ўтказиш учун ҳаракат қилишни таклиф қилади”, дейилади хабарда.

“Agence France-Presse”нинг ёзишича, Исроил армияси эвакуация қилиш учун бир соат вақт берганидан сўнг, шифохонадан юзлаб одамлар кетган. Агентлик маълумотларига кўра, бинода камида 450 нафар бемор қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ “Al Hadath” телеканали Исроил ҳарбийлари тиббиёт муассасаси биноси ва унга туташ биноларни тарк этишга ҳеч кимга рухсат бермаётганини хабар қилганди. Кейинчалик шифохона раҳбари ва икки шифокорга таяниб, “Al Jazeera” эвакуация қилиш учун бир соат вақт берилгани ва шифохонасидаги барчага, жумладан, шифокорлар, беморлар ва кўчирилганлар кетишга мажбур бўлганини ёзганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Аш-Шифа

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг