Исроил армиясининг қуруқликдаги операцияни бошлашига об-ҳаво халақит берди

Олам

image

Исроил армияси Ғазо сектори шимолидаги ҳарбий операциясини ноқулай об-ҳаво шароити туфайли бир неча кунга ортга суришга мажбур бўлди. Бу ҳақда Исроил мудофаа кучларининг исми ошкор этилмаган юқори мартабали вакилларига таяниб, NYT газетаси маълум қилди

Қайд этилишича, Исроил армияси бугун, 15 октябрь куни Ғазо сектори шимолида қуруқликдаги ҳарбий операцияни бошлашга тайёргарлик кўраётган эди, бироқ кейинчалик бу жараён номаълум муддатга кечиктирилгани маълум бўлди. 

Аниқлик киритилишича, унинг асосий сабабларидан бири осмонни қалин қора булутлар қоплагани бўлиб, бу каби ноқулай об-ҳаво шароити учувчилар ва UAV операторларига қуруқликдаги кучларни ҳаводан ҳимоя қилишни қийинлаштиради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил мудофаа кучлари қўмондонлиги Ғазо сектори шимолида қуруқликдаги операция бошланиши муносабати билан аҳолига жанубга кўчиши учун аввал берилган 24 соатдан ташқари, яна олти соат қўшимча вақт берган эди. 

Маълумот учун, Исроилнинг Ғазо сектори шимолидаги 1,1 миллион аҳолини эвакуация қилиш учун бор-йўғи бир кун бериш қарори кўплаб давлат ва ташкилотлар томонидан танқид қилинган. Хусусан, бу қарор нафақат араб давлатлари ва Туркия, балки БМТ ва Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель томонидан ҳам қораланган.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво Исроил Ғазо қуруқликдаги операция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг