Исроил армиясининг Ғазодаги йўқотишлари эълон қилинди
Олам
−
11 декабр 2023 17297 1 дақиқа
Исроил томонидан Ғазода қурбон бўлганлар 102 нафарга етди. Бу ҳақда Исроил мудофаа кучлари маълум қилди.
Хабарга кўра, тегишли йўқотишлар асосан Ғазо секторининг жанубий қисмида қайд этилган. Шундай қилиб, қуруқликдаги операция бошланганидан бери Исроил мудофаа кучларининг 102 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлган, 550 дан ортиқ ҳарбий хизматчи яраланган.
Маълумот учун, 7-октябрь куни Исроил ва ҲАМАС ҳаракати ўртасида жанг бошланган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ БМТ 24 соат ичида Ғазода 310 фаластинлик ҳалок бўлгани ҳақида баёнот берганди.
Live
БарчасиИИҚК Ҳормузда АҚШ дрон кемасини йўқ қилди
10 сентябр
Белгия Ўзбекистонга ўз элчисини тайинлади
10 сентябр