Исроил армияси Рафаҳдан аҳолини эвакуация қила бошлади

Олам

image

Исроил армияси Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрининг бир миллиондан ортиқ фаластинлик бошпана топган қисмларини эвакуация қилишни бошлади. Бу ҳақда Исроилнинг “Kan” телеканали хабар берди.

Айтилишича, Исроил армияси Рафаҳ шарқида Исроил чегараси яқинида жойлашган маҳаллаларни эвакуация қилишни бошлаган.

“The Times of Israel” газетасининг ёзишича, Исроил армияси Рафаҳнинг шарқий маҳаллаларидаги фаластинликларни Ал-Мавоси ва Хон Юнусдаги “гуманитар ҳудудлар”га кўчиб ўтишга чақирган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Президенти Жо Байден ва Ғарб расмийларининг Рафаҳга мумкин бўлган қуруқлик ҳужуми тинч аҳолининг кўпроқ қурбон бўлишига ва гуманитар инқирознинг кучайишига олиб келиши ҳақида огоҳлантирган ва операцияни эвакуация режасисиз қўллаб-қуввтламаслигини билдирганди. Шунга қарамай, Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ЦАХАЛ “операция”ни амалга оширишини маълум қилди. Америка матбуоти Исроил бир ҳафта ичида Рафаҳга қарши "кенг кўламли қуруқликдаги операция"ни бошлаши мумкинлигини ёзди. Исроил АҚШ ҳукуматини Рафаҳ шаҳрига қуруқликдан ҳужум қилганида фаластинлик тинч аҳолини эвакуация қилиш режаси ҳақида хабардор қилди. Байден маъмурияти эса ўтган ҳафта Исроилга АҚШда ишлаб чиқарилган ўқ-дориларни етказиб беришни тўхтатди. Нетаньяху Исроил ташқи босим туфайли бутунлай ёлғиз қолса ҳам “ўзини ҳимоя қилишга тайёр” эканини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

эвакуация Исроил Ғазо Рафаҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг