АҚШ биринчи марта Исроилга ўқ-дориларни етказиб беришни тўхтатди
Олам
−
06 Май
6500АҚШ Президенти Жо Байден маъмурияти ўтган ҳафта Исроилга АҚШда ишлаб чиқарилган ўқ-дориларни етказиб беришни тўхтатди. Бу ҳақда Исроилнинг икки расмийси “Axios” нашрига маълум қилди.
Нашр хабарида бу бир марталик кечикишми ёки етказиб беришнинг тўхтаб қолишими аниқ айтилмаган. Нашр манбалари етказиб бериш нима учун тўхтаганига ҳам аниқлик киритмаган.
Уларнинг сўзларига кўра, 2023 йил октябрь ойида ҲАМАСнинг Исроилга ҳужумидан сўнг биринчи марта содир бўлган таъминотнинг тўхтатилиши Исроил ҳукуматида жиддий хавотир уйғотган ва бу ҳодиса сабабларини ўргана бошлаган.
Нашрнинг таъкидлашича, снарядларни етказиб беришдаги кечикиш Қўшма Штатлар ичида Байден Исроилга ёрдам бераётгани ҳақидаги танқидлар фонида содир бўлган.
Бундан ташқари, АҚШ Президенти маъмурияти Исроилнинг анклав шимолидаги фаластинлик қочқинлар бошпана олаётган Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрида қуруқликдаги операция ўтказиш режасидан хавотирда.
Ўз навбатида исроиллик исмини ошкор этмаган яна бир расмий “Ynet” нашри билан суҳбатда Қўшма Штатлар Исроилга қурол етказиб беришда давом этаётганини айтган.
"Эҳтимол, у ёки бу жўнатиш кечикиши мумкин, аммо оқим давом этмоқда ва биз уни тўхтатиш бўйича сиёсий қарордан хабардор эмасмиз", дейди манба.
LiveБарчаси