АҚШ гуманитар режасиз Рафаҳ операциясини қўллаб-қувватламайди – Байден Нетаньяхуга
Олам
−
29 Апрель
2900АҚШ Президенти Жо Байден кеча, 18 апрель куни Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху билан гаплашиб, Ғазо секторидаги Рафаҳга бостириб кириш эҳтимоли бўйича “аниқ позициясини такрорлади”. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.
Вашингтон ишончли гуманитар режасиз Рафаҳ операциясини қўллаб-қувватлай олмаслиги таъкидланди.
Оқ уйнинг миллий хавфсизлик алоқалари бўйича координатори Жон Кирби эса Исроил ҳужум бошлашдан олдин АҚШнинг хавотирлари ва мулоҳазаларини тинглашга рози бўлганини айтди.
Шунингдек, Байден ва Нетаньяху 7 октябрдан кейин ҲАМАС томонидан гаровга олинганларни озод қилиш, Ғазода зудлик билан ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларнинг боришини муҳокама қилган. Бундан ташқари, Ғазога гуманитар ёрдам етказиш суръатини ошириш, жумладан, янги ўтиш пунктларини очишга тайёргарлик кўриш масалалари ҳам кўриб чиқилган.
“Президент ушбу тараққиётни инсонпарварлик ташкилотлари билан тўлиқ мувофиқлашган ҳолда сақлаб қолиш ва кенгайтириш зарурлигини таъкидлади”, дейилади баёнотда.
Шу билан бирга, Байден ва Нетаньяху Эрон Исроилга зарбалар берганидан кейин минтақадаги вазиятни муҳокама қилган.
“Президент Исроил хавфсизлигига содиқлигини яна бир бор тасдиқлади”, дейилади Оқ уй баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Исроилнинг “Maariv” газетаси Биньямин Нетаньяху Ғазо секторидаги ҳарбий жиноятлари учун Гаагадаги Халқаро жиноят суди (ХЖС) томонидан ҳибсга олиш учун ордер берилиши эҳтимоли масалада ўзи учун ижобий натижага эришиш мақсадида кўплаб телефон суҳбатларини ўтказгани, жумладан, АҚШ Президенти Жо Байденга билвосита босим ўтказганини хабар қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь