Исроил армияси Ғазодаги қочқинлар лагерида камида 90 фаластинликни ўлдирди
Олам
−
18 Декабрь 2023
2542Исроилнинг Ғазо сектори шимолидаги Жабалия қочқинлар лагерига уюштирган сўнгги ҳужумларида камида 90 киши ҳалок бўлди, 100 дан ортиқ киши жароҳатланди. Бу ҳақда “Al Jazeera” хабар берди.
“Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги якшанба кунги зарбалар турар-жой ҳудудига берилганини маълум қилди. Ўлганлар орасида аёллар ва болалар ҳам бор, ўнлаб одамлар бедарак йўқолган”, дейилади хабарда.
Жабрланганларнинг кўпчилиги, шу жумладан болалар, беморлар билан тўлиб-тошган яқин атрофдаги тиббиёт марказларига олиб кетилган.
Ҳалок бўлганлар орасида Фаластин “Исломий жиҳод” гуруҳи вакили Довуд Шеҳобнинг ўғли ҳам бор, деб хабар берган гуруҳ вакили “Reuters” агентлигига.
Ғазо расмийларига кўра, ҳужум бошланганидан бери Исроил армияси 20 мингдан ортиқ фаластинликни ўлдирган.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг октябрь ойи охирида Исроил Ғазо секторидаги Жабалия қочқинлар лагерига зарбалар берганди.
LiveБарчаси