Исроил АҚШдан 10 млрд доллар ёрдам сўради

Олам

image

Исроил АҚШдан 10 млрд доллар миқдорида фавқулодда ҳарбий ёрдам сўради. Бу ҳақда "The New York Times" нашри ёзмоқда.

Газетада ёзилишича, АҚШ Конгресси ҳозирда Украина, Тайван ва АҚШ-Мексика чегараси учун маблағларни ўз ичига олган ёрдам пакетини ишлаб чиқмоқда.

Унга кўра, АҚШ Сенати Исроил осмонини қўриқлаб турган “Темир гумбаз” ҳаво мудофааси тизимини ракеталар билан таъминлаши, JDAM авиабомбаларини етказиб бериши ва 155 мм ўлчамдаги  ўқ-дорилар билан таъминлаши муҳокама қилинган.

Аввалроқ, АҚШ Президенти Жо Байденнинг эртага, 18 октябрь куни Исроилга бориши маълум қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Давлат котиби Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху билан учрашганида Исроилга бошқа давлатлар ёки террорчилар томонидан ҳужум қилинган тақдирда, Қўшма Штатлар мамлакатни ҳимоя қилишини айтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made