Исроил “Ҳизбуллоҳ”га қарши зарба беришни бошлади
Олам
−
02 Март 4622 1 дақиқа
Исроил Мудофаа армияси Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” нишонларига зарбалар бошланганини маълум қилди. Бу ҳақда Исроил Мудофаа армияси матбуот хизмати ўзининг саҳифасида хабар берди.
Маълум қилинишича, бундан олдин “Ҳизбуллоҳ” Исроилга ҳужум қилган. Ливан томонидан учирилган бир ракета ҳарбийлар томонидан тутиб қолинган, яна бир нечтаси очиқ ҳудудларга тушган. Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар ҳам, вайронгарчиликлар ҳам йўқ.
Баёнотда таъкидланишича, “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи Эрон режими номидан ҳаракат қилиб, Исроил давлати ва унинг фуқаролик аҳолисига қарши ўт очмоқда.
“The Times of Israel” нашрининг ёзишича, “Ҳизбуллоҳ” 2025 йилнинг ёзида Исроил ва Эрон ўртасида 12 кун давом этган уруш пайтида Исроилга ҳужум қилмаган.
Нашрнинг таъкидлашича, бу гуруҳ 2024 йилнинг ноябрида АҚШ воситачилигида Исроил ва Ливан ўртасида эришилган ўт очишни тўхтатиш келишуви кучга кирганидан бери илк бор Исроилни ўққа тутган ҳолат ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати Исроилнинг Ҳайфа шаҳри атрофига кенг кўламли зарбалар йўллаганди ва қилинган ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олганди.
Live
Барчаси