“Ҳизбуллоҳ” Исроилга ракеталар учирди (видео)

Олам

image

Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати Исроилнинг Ҳайфа шаҳри атрофига кенг кўламли зарбалар йўллади ва қилинган ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бу ҳақда бугун, 2 март куни Эроннинг Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси хабар берди.

Баёнотда айтилишича, гуруҳ шу тонгда “босиб олинган ҳудудлар”га ракеталар ва учувчисиз учиш қурилмалари орқали зарба бергани учун жавобгарликни ўз бўйнига олган.

Шу билан бирга, Ливан Бош вазири Наваф Салом мамлакат жанубидан амалга оширилган ракета ҳужумларини масъулиятсиз ва шубҳали ҳаракат деб атаган. Унинг сўзларига кўра, бу ҳолат Исроилга можарони давом эттириш учун баҳона бўлиши мумкин.

У ижтимоий тармоқда ёзишича, ҳукумат мамлакатни янги можароларга тортилишига йўл қўймайди ва айбдорларни ушлаш ҳамда Ливан халқини ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўради.

Қайд этиш жоиз, 28 февраль куни АҚШнинг Ливандаги элчихонаси Америка фуқароларини мамлакатни тарк этишга чақирди. Тавсияга амал қилмаган шахслар маълум вақт Ливанда қолиб кетиш эҳтимолига тайёр бўлиши кераклиги таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ливаннинг шарқидаги Баалбек ҳудудида амалга оширилган Исроил авиазарбалари оқибатида “Ҳизбуллоҳ”нинг саккиз нафар аъзоси ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ҳайфа Ҳизбуллоҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг