Исроил “Ҳанзала” кемасида ҳибсга олинган фаолга зўравонлик қўллади
Олам
−
29 Июль 4153 1 дақиқа
Исроил томонидан тутиб олинган Ғазога гуманитар ёрдам олиб кетаётган “Ҳанзала” кемаси фаоли Кристиан Смоллс ҳибсда бўлганида зўравонликка учради. Бу ҳақда Озодлик флотили коалицияси баёнотида маълум қилинган.
Баёнотга кўра, исроиллик қўриқчилар Смоллсни бўғиб қўйган ва унинг бўйнида ва орқасида зарбалардан излар қолган. Қайд этилишича, адвокат билан учрашув чоғида фаол олти нафар исроиллик полициячи томонидан ўраб олинган.
Маълумот учун, “Ҳанзала” 13 июль куни Италиянинг Сиракуза портидан жўнаб кетган ва техник муаммоларни бартараф этиш ва тайёргарликни якунлаш учун 15-20 июль кунлари Галлиполи портида бўлган.
20 июль куни кема Исроил томонидан ўрнатилган блокада туфайли очликдан ўлимлар қайд этила бошлаган Ғазога йўл олди. Кема бортида 10 хил давлатдан 21 нафар фаол бўлган.
Исроил ТИВ халқаро сувларда қўлга олинган “Ҳанзала” кемаси бортдаги фаоллар билан бирга Исроил қирғоқларига олиб кетилаётгани ҳақида хабар берган эди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда швециялик экофаол Грета Тунберг яна 11 нафар фаол билан бирга “Мадлин” яхтасида Ғазо сектори қирғоқларига яқинлашмоқчи бўлганди. Кема Исроил ҳарбийлари томонидан қўлга олинган. Исроил ТИВ Ғазо қирғоқлари яқинидаги денгиз зонаси “халқаро қонунларга мувофиқ қонуний денгиз блокадасига мувофиқ” ёпилганини эслатди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь