Исроил ҲАМАСга қарши уруш қанчага тушишини ҳисоблади

Олам

image

Исроил Молия вазирлиги ҲАМАСга қарши уруш бир йил давом этса, Нетаньяху бошчилигидаги давлат қанча сарфлашини ҳисоблаб чиқди. Бу ҳақда "Calcalist" хабар берди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, гарчанд фронтда кутилмаган ҳолатлар бўлса-да, ушбу уруш учун Исроилнинг "чўнтагидан" 200 миллиард шекел (51 миллиард доллар) – ЯИМнинг тахминан 10 фоизи миқдоридаги маблағ сарфланиши тахмин қилиняпти.

Бунда урушнинг 8 ойдан бир йилгача давом этиши, яъни 2024 йилнинг охирига келиб якунига етиши прогноз қилинган. Шунга қарамай, зиддиятларга Яман ва Эроннинг аралашиши кўзда тутилмаган. Бундан ташқари, жанговар ҳаракатларда 350 минг захирадаги аскарнинг қатнашиши ва уларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб ишлатиладиган маблағ қиймати ҳам чамаланган.

Маълумот ўрнида, Исроил коронавирус пандемиясининг оқибатлари билан курашиш учун бюджетидан 160 миллиард шекел (40,8 миллиард доллар) харжлаган эди. 

Молия вазирлиги жанговар ҳаракатлардан сўнг мамлакатнинг оёққа туриши секин кечишини ва уруш тугаши билан иқтисодиёт урушдан олдинги тенденцияларга қайтмаслигини таъкидлаган. Исроил бундан кейин ҳам хавфсизлик секторига энг кўп маблағ сарфлаши кераклигини билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил ҲАМАС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг