Испаниядаги сув тошқини қурбонлари 158 кишига етди

Олам

image

Испанияда кучли ёмғирлар оқибатида юзага келган сув тошқинлари сабаб ҳалок бўлганлар сони 158 кишига етди. Бу ҳақда EFE хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, қурбонларнинг аксарияти – 155 киши мамлакатнинг шарқий қисмидаги Валенсия ҳудудида қайд этилган. Шунингдек, марказий Кастилия-Ла-Манча ва жанубий Андалусия ҳудудларида ҳам ўлим ҳолатлари кузатилган. Альбасете провинциясида беш киши бедарак йўқолганлар рўйхатига киритилган. Тошқин юз берган ҳудудлардаги йўллар сув остида қолган, уйлар ва транспорт воситаларига зарар етган.

Қайд этилишича, тахминан 300 киши сув босган йўллар туфайли қамалиб қолган, кўплаб аҳоли пунктлари эса ичимлик сувидан узилган. Валенсияда тахминан 75 минг киши электр энергиясидан маҳрум бўлган. Фавқулодда хизматлар сув босган бинолар ва транспорт воситаларидан жасадларни қидиришни давом эттирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 октябрь куни шарқий ва жанубий Испанияга кучли ёмғир ёғиб, сув тошқинига сабаб бўлганди. 31 октябрга келиб, сув сатҳи уч метрга етган ва бутун мамлакат бўйлаб уч кунлик мотам эълон қилинган. Ҳукумат ушбу воқеани мисли кўрилмаган фожиа деб атаган. Қидирув-қутқарув операцияларига ҳарбийлар ва авиация жалб этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

сув тошқини Валенсия Испания

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг