Испанияда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Олам

image

Бугун, 24 июль куни Испания ҳукумати Мадрид вилоятининг ғарбий қисмини қамраб олган ва қўшни Авила провинциясига хавф солаётган кенг кўламли ўрмон ёнғинлари сабабли миллий даражадаги фавқулодда ҳолат эълон қилди. Бу ҳақда “El Pais” хабар берди.

Қайд этилишича, қарор Мадриднинг ғарбий қисмида бир вақтнинг ўзида 3 та ёнғин – иккитаси Вилья-дель-Прадо ҳудудида ва яна бири Сан-Мартин-де-Вальдейглесиасда содир бўлганидан кейин қабул қилинган. Мураккаб об-ҳаво шароити, юқори ҳарорат ва кучли шамол сабабли минтақавий хизматлар вазиятни ўз кучлари билан назорат қила олмаган.

Ҳукумат маълумотларига кўра, Мадриддаги ёнғинлар сабабли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинган. Оқибатларни бартараф этишга 270 дан ортиқ мутахассис ва 40 га яқин ердаги техника бирликлари, шунингдек, Тезкор ҳаракат қилиш ҳарбий бўлинмалари (UME) жалб этилган.

Қайд этилишича, бундай даражадаги фавқулодда ҳолатнинг эълон қилиниши фавқулодда чора ҳисобланади. Охирги марта умуммиллий муносабат билдиришнинг учинчи даражаси 2025 йилда кенг кўламли электр энергияси узилиши вақтида жорий этилган.

Ҳозирда мамлакат ҳудудида бир қатор ўрмон ёнғинлари давом этмоқда. Уларнинг энг йириги Мадриддан шимолда 30 гектардан ортиқ майдонни кулга айлантирган.

Шунингдек, кеча, 23 июль куни Испанияда ёнғин сабабли Мадрид ва Барселона ўртасидаги тезюрар темир йўл тармоғида ҳаракатланиш вақтинча тўхтатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Норвегия жанубидаги Драммен коммунасида юз берган йирик ёнғин 100 дан ортиқ уйни култепага айлантиргани, бир неча юзлаб одамлар эвакуация қилингани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг