Испания ва Туркия учрашувида ўғрилик содир бўлди
Спорт
−
20 Ноябрь 6297 2 дақиқа
Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Жаҳон чемпионати Европа саралаш босқичи “Э” гуруҳининг сўнгги турида Испания ва Туркия терма жамоалари ўзаро тўқнаш келди. Севилянинг “Ла Картуха” стадионида кечган ушбу учрашувда кийиниш хонасида ўғрилик содир бўлганди. Бу ҳақда “Turkiye gazetesi” хабар берди.
Манбага кўра, ўғирланган буюмлар қаторида тахминан 200 000 евролик соат ва ҳар бири 60 000 евродан ортиқ бўлган икки узук мавжуд бўлган. “Marca” нашрининг хабарига кўра, йўқолган буюмлар топилган. Туркия жамоаси эса расмий шикоят қилган. Полиция гумонланувчилардан бирини ҳибсга олган, бироқ тергов давом этмоқда, чунки расмийлар ушбу жиноятни стадион ходимлари ёки бошқа шахслар содир этганини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.
Расмийлар ўғриликнинг қандай содир бўлганини ва бошқа эҳтимолий гумондорларни аниқлаш учун терговни давом эттирмоқда. Полиция воқеанинг барча жиҳатларини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.
Маълумот учун, Испания ва Туркия терма жамоаларининг ушбу тўқнашуви 2:2 ҳисобида якунланган ва натижада Испанияликлар гуруҳда 16 очко тўплаган ҳолда, жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди. Туркия эса 2-ўринни эгаллаган ҳолда, 2026 йилнинг март ойида бўлиб ўтадиган саралашнинг 2-босқичида иштирок этадиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Интер” ва Италия терма жамоаси ҳимоячиси Алессандро Бастонининг уйида Чемпионлар лигаси доирасидаги ўйин вақтида ўғрилик содир бўлган эди.
Live
Барчаси