Испания ва Португалияда блэкаутдан сўнг электр таъминоти тўлиқ тикланди

Олам

image

Португалияда электр тармоғининг иши тўлиқ тикланди ва нормал ҳолатга келтирилди. Бу ҳақда E-Redes операторига таяниб, “Diaraias de Noticias” хабар берди.

Португалия ҳукуматининг аниқлик киритишича, барча 6,4 миллион абонент электр тармоғига уланган. Блэкаутга “алоқадор бўлмаган носозликлар туфайли” 800 та абонент бундан мустасно.

Шаҳар атрофидаги темирйўл оператори Fertagus'нинг маълум қилишича, Лиссабон ва жанубий қирғоқ ўртасидаги поэзд қатнови эрталаб соат 5:00 да нормал ҳолатга келган.

Лиссабон метроси яқин келажакда тўртта йўналиш бўйича хизматларни босқичма-босқич тиклашга ваъда берди. Метро баъзи тизимларда ҳали ҳам чекловлар мавжудлигини қўшимча қилди.

Испания Бош вазири Педро Санчес ҳам авария бартараф этилганини маълум қилди.

“Қийин тундан сўнг электр энергиясига бўлган талаб 99,95 фоизга, электр узатиш тармоқлари подстанциялари эса 100 фоизга тикланди”, деб ёзди у Х'да.

Маълумот учун, 28 апрель куни эрталаб Пиреней ярим ороли бўйлаб электр таъминотида узилишлар юз берди. Улар Испания, Португалия ва камроқ даражада Франция, Бельгия ва Андоррага таъсир кўрсатди. Электр токининг ўчирилиши жамоат транспорти, аэропортлар, банклар ва дўконлар ҳамда мобил алоқада узилишларга олиб келди.

Португалиядаги оператор Redes носозликни “камдан-кам учрайдиган атмосфера ҳодисаси” билан изоҳлади. Компания маълумотларига кўра, Испанияда ҳароратнинг кескин ўзгариши юқори вольтли электр узатиш линияларида қувватнинг “ғайритабиий тебранишлари”га сабаб бўлган.

Санчеснинг таъкидлашича, электр токининг ўчирилиши сабаблари ҳозирча номаълум. Испанияда электр таъминотидаги узилишлар сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

электр Португалия Испания Педро Санчес

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг