Испания украиналик аскарларни ўқитиш учун қабул қилишни бошлади
Олам
−
13 Январь 2023
2555Испания ҳукумати жорий йилнинг 12 январь куни кечқурун 220 дан ортиқ украиналик аскарни машғулотлар учун қабул қилишни бошлаганини маълум қилди. Бу ҳақда “News Unrolled” хабар берди.
“Мудофаа вазири Маргарита Роблес 225 нафар украиналик аскар ва жангчиларни Торрехон авиабазасида қабул қилади, улар кейинги бир неча ҳафта давомида Испанияда тайёргарликдан ўтайди”, дейилади баёнотда.
Қайд этилишича, мамлакатга келган Украина ҳарбий хизматчиларининг умумий сонидан 200 га яқини, асосан, ҳарбий хизмат тажрибасига эга бўлмаган мобилизация қилинган фуқаролар Толедодаги пиёдалар академияси базасида асосий жанговар тайёргарлик модулида қатнашади.
Қолган 20 нафар украиналик Испания Украинага олтита учириш мосламасини топширган Hawk зенит тизими билан танишиш учун Эл-Коперо ҳарбий базасида (Севиля вилояти) зенит-артиллерия полкида асосий курсдан ўтади.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил сентябрь ойида Испания ўз ҳудудида украиналик ҳарбийларни ўқитишни бошлашга ҳозирлик кўраётгани ҳақида хабар қилинганди. Декабрь ойи охирида Испания Мудофаа вазирлиги йилига 2,4 мингга яқин украиналик ҳарбийни тайёрлашни режалаштираётганини эълон қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь