Испания ўз ҳудудида украиналик ҳарбийларни тайёрлашни бошлайди
World
−
10 September 2022 4214 1 minute
Испания ўз ҳудудида украиналик ҳарбийларни ўқитишни бошлашга ҳозирлик кўрмоқда. Бу ҳақда “El Mundo” нашри хабар берди.
Газетанинг қайд этишича, Украина Қуролли Кучлари жангчиларига танклар ва ракета тизимларидан фойдаланиш ўргатилади. Бундан ташқари, аскарлар ҳарбий тиббиёт ва сапёрлик бўйича ҳам ўқитилади.
Ҳарбийларни ўқитиш жараёнига Испания армиясининг тренажёрлари ва автомашиналари, шунингдек, жанговар ҳаракатлар вақтида қўлланиладиган қуроллар жалб этилади.
Маълум бўлишича, асосий машғулотлар Испания Мудофаа вазирлигининг Сарагосадаги объектларида бўлиб ўтади. Аввалроқ, камида 600 нафар ярадор украиналик аскарлар даволаниш ва тикланиш учун бу шаҳарга юборилган эди.
Маълумот ўрнида, Испания Афғонистон, Ироқ ёки Мали каби давлатларда Қуролли Кучларни тайёрлаш бўйича катта тажрибага эга, бироқ бу турдаги машғулотлар биринчи марта қироллик ҳудудида ўтказилади.
Фарангиз Салимова
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28