Испания ўз ҳудудида украиналик ҳарбийларни тайёрлашни бошлайди

Олам 2346
image

Испания ўз ҳудудида украиналик ҳарбийларни ўқитишни бошлашга ҳозирлик кўрмоқда. Бу ҳақда “El Mundo” нашри хабар берди.

Газетанинг қайд этишича, Украина Қуролли Кучлари жангчиларига танклар ва ракета тизимларидан фойдаланиш ўргатилади. Бундан ташқари, аскарлар ҳарбий тиббиёт ва сапёрлик бўйича ҳам ўқитилади.

Ҳарбийларни ўқитиш жараёнига Испания армиясининг тренажёрлари ва автомашиналари, шунингдек,  жанговар ҳаракатлар вақтида қўлланиладиган қуроллар жалб этилади.

Маълум бўлишича, асосий машғулотлар Испания Мудофаа вазирлигининг Сарагосадаги объектларида бўлиб ўтади. Аввалроқ, камида 600 нафар ярадор украиналик аскарлар даволаниш ва тикланиш учун бу шаҳарга юборилган эди.

Маълумот ўрнида, Испания Афғонистон, Ироқ ёки Мали каби давлатларда Қуролли Кучларни тайёрлаш бўйича катта тажрибага эга, бироқ бу турдаги машғулотлар биринчи марта қироллик ҳудудида ўтказилади.

Фарангиз Салимова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 49
Рейтинг: 2.8
t
×