Испания Суперкубоги баҳслари қачон ўтказилиши эълон қилинди
Спорт
−
05 Ноябрь 2022 8986 1 дақиқа
Аввалроқ футбол бўйича Испания Суперкубогининг финал босқичи Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ўтказилиши маълум бўлганди. Бугун, 5 ноябрь куни Испания футбол федерацияси суперкубок баҳсларининг қайси саналарда ўтказилишини маълум қилди.
Хабар қилинишича, “Реал”, “Барселона”, “Валенсия” ва “Бетис” клублари қатнашадиган кичик турнир 2023 йилнинг январь ойида бўлиб ўтади. Мусобақа форматига кўра жамоалар ярим финал ва финал ўйинларида қатнашишади.
Ярим финалда амалдаги Испания чемпиони Мадриднинг “Реал” клуби “Валенсия” билан тўқнаш келса, Каталониянинг “Барселона” жамоаси “Бетис” билан баҳс олиб боради. Ўйинлар 11 ва 12 январь кунлари бўлиб ўтади. Финал тўқнашуви эса 15 январь кунига режалаштирилган.
Маълумот учун, сўнгги Испания Суперкубоги ўйинларига ҳам Саудия Арабистони мезбонлик қилганди.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель