Испания Суперкубоги баҳслари қачон ўтказилиши эълон қилинди
Спорт
−
05 Ноябрь 2022
5500Аввалроқ футбол бўйича Испания Суперкубогининг финал босқичи Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ўтказилиши маълум бўлганди. Бугун, 5 ноябрь куни Испания футбол федерацияси суперкубок баҳсларининг қайси саналарда ўтказилишини маълум қилди.
Хабар қилинишича, “Реал”, “Барселона”, “Валенсия” ва “Бетис” клублари қатнашадиган кичик турнир 2023 йилнинг январь ойида бўлиб ўтади. Мусобақа форматига кўра жамоалар ярим финал ва финал ўйинларида қатнашишади.
Ярим финалда амалдаги Испания чемпиони Мадриднинг “Реал” клуби “Валенсия” билан тўқнаш келса, Каталониянинг “Барселона” жамоаси “Бетис” билан баҳс олиб боради. Ўйинлар 11 ва 12 январь кунлари бўлиб ўтади. Финал тўқнашуви эса 15 январь кунига режалаштирилган.
Маълумот учун, сўнгги Испания Суперкубоги ўйинларига ҳам Саудия Арабистони мезбонлик қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь