Испания кубоги нимчорак финалига қуръа ташланди
Спорт
−
08 Январь
1954Бугун, 8 январь куни Испания кубоги 2024/2025 йилги мавсум 1/8 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Испания футболининг гигантлари “Реал Мадрид”, “Барселона” ва “Атлетико” ҳам рақибларини билиб олди.
Кейинги босқичга чиқиш учун “Реал” ўз уйида “Сельта”ни, “Барселона” эса “Бетис”ни қабул қилади. Эътиборлиси, 1/8 финалда Ла Лиганинг 12 та, бошқа қуйи лигаларнинг 4 та жамоаси иштирок этади.
Қуръа натижалари:
- “Понтеведра” (Испания 4-дивизиони) – “Хетафе”;
- “Оренсе” (Испания 3-дивизиони) – “Валенсия”;
- “Альмерия” (Сегунда) - “Леганес”;
- “Эльче” (Сегунда) – “Атлетико”;
- “Реал Мадрид” - “Сельта Виго”;
- “Барселона” - “Бетис”;
- “Реал Сосьедад” - "Райо Вальекано”;
- “Атлетик” - “Осасуна”.
Маълумот учун, ушбу босқич ўйинлари январь ойида бўлиб ўтади. Ўйинларнинг аниқ саналари кейинроқ эълон қилинади.
LiveБарчаси