Испания Бош вазири дунё ҳамжамиятини Фаластинни тан олишга чақирди

Олам

image

Испания Фаластин давлатини тан олишга тайёр, аммо халқаро ҳамжамият Фаластиннинг мавжудлигини тан олмай туриб, унга ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда Испания Бош вазири Педро Санчес парламент йиғилишида айтиб ўтди.

Санчес Мадрид ёзгача Фаластинни тан олишини айтди ва бундай қадам зарурлигини таъкидлади.

Испания Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Ғазо секторида “асрнинг энг аянчли инсонпарварлик фожиаларидан бири” рўй бераётганига эътибор қаратди.

“Испания Ғазо секторида узоқ муддатли ўт очишни тўхтатиш, ҲАМАС ҳужумларини қоралаш, маҳбусларни зудлик билан озод қилиш ва эксклавдаги гуманитар фалокатга мос равишда инсонпарварлик ёрдами етказилиши тарафдори. Исроилнинг номутаносиб жавоби дунё ва Яқин Шарқни беқарорлаштириш, ўн йиллик инсон ҳуқуқлари механизмларини йўқ қилиш билан таҳдид қилмоқда”, дейди сиёсатчи.

Испания Бош вазири 11-12 апрелда Польша, Норвегия ва Ирландияга, 16 апрелда эса Словенияга бориб, у ерда Фаластин давлатини тан олиш ва Исроил-Фаластин можаросини “икки халқ учун икки давлат” тамойили асосида ҳал қилиш бўйича халқаро конференция ташкил этишда ёрдам сўрайди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил охирида Педро Санчес Исроилнинг Ғазо секторида ҳаракатлари халқаро қонунларга тўғри келишига шубҳа билдирганидан сўнг, Исроил Мадриддаги элчисини чақириб олганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Испания Фаластин Педро Санчес

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made