Испан суперклуби Юри Тилемансни “нишонга олди”

Спорт 1447
image

“Лестер” ярим ҳимоячиси Юри Тилеманс фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин. “Барселона” бельгиялик ярим ҳимоячининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Mundo Deportivo” нашри хабар берди.

“Барселона” бош мураббийи Рональд Куман ўз жамоаси таркибини кўп функцияли ярим ҳимоячи билан кучайтирмоқчи ва бу вазифани Тилемансга ишониб топширмоқчи. “Кўк-анорранглилар” учун Жоржиньо Вейналдум ва Сауль Нигес асосий вариант сифатида қаралаётган эди, аммо голландиялик футболчи ПСЖни, испаниялик ярим ҳимоячи эса “Челси”ни танлади. Энди Каталония клуби асосий диққат-эътиборини Тилемансга қаратди.

Юри Тилеманснинг “Лестер” билан шартномаси 2023 йилнинг ёзида тугайди ва ҳамкорликни узайтириш бўйича музокаралар олиб борилмаяпти. Ярим ҳимоячининг трансфер нархи 55 миллион еврони ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз. бельгиялик футболчи “тулкилар” сафида 2019 йилдан буён ҳаракат қилади. Бунга қадар у “Монако” ва “Андерлехт”да ўйнаган. Тилеманс ўтган мавсумда Англия Премьер лигасида 38 та ўйинда майдонга тушиб, 6 гол урган ва 4 та голли узатмани амалга оширган.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 9
Рейтинг: 2.8
t
×