Исоқжон домланинг ўрнига янги имом-хатиб тайинланди
Жамият
−
06 Сентябрь 2023
10275Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги “Имом Термизий” жоме масжидига Яҳё Абдураҳмонов имом-хатиб этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 5 сентябрь куни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор Юнусов шом намози вақтида мазкур масжидга ташриф буюриб, намозхонларга янги тайинланган имомни таништирган.
Маълумот учун, Яҳё домла Абдураҳмонов тайинловга қадар тумандаги “Имом ал-Бухорий” масжиди имоми бўлиб ишлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 август куни Исоқжон Бегматов солиқлар ва кешбэк масаласидаги баҳсли чиқишлари ортидан “Имом Термизий” жоме масжиди имом-хатиби лавозимидан озод этилган эди. Исоқжон домла ушбу лавозимга 2019 йилнинг ёзида тайинланганди.