“Имом Термизий” жоме масжидига янги имом-хатиб тайинланди
Local
−
23 July 2019 14873 1 minute
Исҳоқжон Бегматов Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги “Имом Термизий” масжидига имом-хатиб этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Тошкент шаҳар вакиллиги маълум қилди.
Шу кунга қадар “Усмон ибн Мазъун” жоме масжиди имом-хатиби вазифасида ишлаб келган Исҳоқжон Бегматов Олмазор туманидаги “Имом Термизий” жоме масжидига имом-хатиб этиб тайинланди.
Мазкур масжидда фаолият кўрсатган Роббимқул Муҳамадиев Яккасарой туманидаги “Раъкат” жоме масжидига имом-хатиб этиб тайинланди.