Ислом цивилизацияси маркази қурилиши қанчага тушиши маълум бўлди. Қурувчилар ҳам бегона эмас

Жамият

image

Тошкентнинг Олмазор тумани ҳудудида барпо этилаётган Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази қурилишига 1,7 трлн сўм маблағ ажратилади. Бу ҳақда лойиҳа бўйича тузилган шартномада белгиланган. 

Ҳужжатга кўра, жорий йил 11 октябрь куни буюртмачи Тошкент шаҳар ҳокимлигининг “Ягона буюртмачи хизмати” ИК ҳамда пудратчи “Трест-12” АЖ ўртасидаги 2017 йил 27 декабрдаги шартномага ўзгартиш киритилди.

Шартномада келтирилган рақамларга кўра, Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази қурилиши учун тахминан 1 трлн 723 млрд сўм сарфланиши кўзда тутилмоқда.

Ўзбекистон миллий валютасида кўрсатилган 1 трлн 723 млрд сўмни Марказий банк курси билан ҳисоблаганда 161,5 миллион долларни ташкил қилмоқда.

Маълумотларга кўра, лойиҳа билан "Трест—12" акциядорлик жамияти шуғулланмоқда. Мазкур компаниянинг улушига Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан бирга Қурилиш вазири Ботир Зокировнинг қариндошлари қисман эгалик қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ислом цивилизацияси маркази

Баҳолаганлар

873

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг