Ислом Каримов давлат бошига қандай келганди? Оқсаройда Каримов ҳафталиги очилди

Жамият 6266
image

Жорий йилнинг 30 январь куни ўзбек халқининг суюкли фарзанди, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудига  йил тўлади. Бугун, 27 январь куни Ислом Каримов илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида Ислом Каримов ҳафталиги очилди. Ҳафталикни “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида:  Президентлик институти ташкил этилганининг 30 йиллиги” мавзусидаги давра суҳбати очиб берди. 

Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси раҳбари, профессор Т.Ширинов тадбирни кириш сўзи билан очар экан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги 2017 йил 25-январдаги ПҚ-2744-сонли қарорига кўра, Биринчи Президент Ислом Каримовнинг туғилган куни кенг нишонланиши, ўтказилаётган давра суҳбати ушбу санага бағишланган ҳафталикнинг дебочаси эканини таъкидлади. 

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримовнинг мустақилликка эришишдаги улкан тарихий хизматлари, давлатни қуриш ва уни маҳорат билан бошқаришдаги юксак салоҳияти хусусида сўз борди. Шунингдек, Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг Президентлик институтини ташкил этишда олиб борган ишлари, шўро мафкураси ҳукмрон бўлган бир пайтда у кишининг шахсий жасорати, кучли иродаси ва қатъияти билан Ўзбекистон халқи турли хил “сиёсий ўйин”лардан сақлаб қолингани ва бунинг тарихий аҳамияти ҳақида ҳам атрофлича фикрлар билдирилди. 

Йиғилишда Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Акбаровна Каримова сўз олди. У ўз марузасида Ислом Каримовнинг мамлакат ўта оғир бир даврни бошидан кечираётган пайтда давлат раҳбари бўлганини, ижтимоий-сиёсий қийинчиликларга қарамай давлат иқтисодиётини оёққа турғазганини, тарихан қисқа даврда Ўзбекистонни жадал ва барқарор суръатлар билан ривожланаётган мамлакат даражасига олиб чиққани ҳақида сўз юритди. Ислом Каримовнинг Ўзбекистонда Президентлик институти ташкил этишдаги ишлари хусусида ҳам сўзлаб, мазкур институт Ўзбекистонда замонавий демократик давлат қуришда муҳим аҳамият касб этганини таъкидлади. 

Тадбир доирасида анжуман иштирокчилари Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйди.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 131
Рейтинг: 3
t
×