Ишсиз қолган Меркелга БМТдан яхшигина таклиф бўлди

Олам

image
Талатўп ичида қолган дунё. 2021 йил жаҳон саҳнасида нималар бўлди? north_east

Талатўп ичида қолган дунё. 2021 йил жаҳон саҳнасида нималар бўлди?

Германиянинг собиқ канцлери Ангела Меркель БМТ Бош котиби Антониу Гутерришдан ушбу халқаро ташкилотда ишлаш таклифини олди. Бу ҳақда чоршанба куни DPA агентлиги манбаларга таяниб хабар берди.

Уларга кўра, Гутерриш Меркелни “глобал жамоат моллари бўйича юқори даражадаги маслаҳат органига раислик қилишга” таклиф қилган.

Қайд этилишича, БМТ Бош котиби Германия собиқ канцлерига юборган мактубида ўз таклифини билдирган. Меркелнинг жавоби ҳақида маълумот берилмаган.

Агентликнинг таъкидлашича, Жамоат товарлари бўйича Глобал маслаҳат кенгаши Гутерришнинг ушбу ташкилот бош котиби сифатидаги иккинчи муддатда БМТни ислоҳ қилиш бўйича асосий лойиҳаларидан бири ҳисобланади. Ўтган йили ҳисоботида у “собиқ раҳбарлар раислигидаги юқори даражадаги маслаҳат органидан бошқарувни такомиллаштириш энг зарур бўлган глобал жамоат товарлари ва умумий манфаатларнинг бошқа соҳаларини аниқлашни сўрашини” ёзган.

Айни пайтда, агентлик манбаларига кўра, Меркелнинг бу таклифни қабул қилиш эҳтимоли паст деб ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Ангела Меркель ўтган йили Германия канцлери лавозимидан кетди. У бу вазифани 2005 йилдан бериб узлуксиз бажариб келаётганди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Ангела Меркель Антониу Гутерриш

Баҳолаганлар

167

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг