Ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархи камайтирилади - Мирзиёев

Жамият 1967
image

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 декабрь куни 2020 йилда устувор йўналишлар бўйича ислоҳотларни жадаллаштириш, бу борадаги мақсадли параметрларни белгилаш ва таъминлаш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.

Унда белгиланаётган ишлар ижросини сифатли ташкил этишга кенг жамоатчилик, тадбиркорлар, халқаро молия институтлари мутахассислари, хорижий экспертларни жалб қилиш мақсадга мувофиқлиги қайд этилди. 

Шавкат Мирзиёев ишлаб чиқариш харажатларини ва маҳсулот таннархини камайтириш, шу орқали рақобатбардошликни ошириш 2020 йилги энг устувор вазифа бўлиши кераклигини таъкидлади. 

Тармоқлар раҳбарлари асосий эътиборни инвестицияларнинг самарадорлигига қаратиши муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.

Шаҳноза Тўрамуротова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 38
Рейтинг: 3.1
t
×
×