Ишхонада қимор ўйнаган мансабдорлар ишдан бўшатилди

Жамият

image

Аввалроқ Фарғона вилояти Учкўприк тумани молия бўлими бошлиғи ва ҳоким ёрдамчиси хизмат хонасида карта ўйнагани ҳақида хабар берилган эди

Вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Анвар Абдуллаевнинг QALAMPIR.UZ'га маълум қилишича, шу муносабат билан жорий йилнинг 23 октябрь куни Учкўприк тумани камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи ўринбосари Дилшодбек Далиев эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. 

Дилшодбек Далиевнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилишича, ишдан бўшаш ҳақидаги аризани ўз хоҳиши билан ёзган. Унинг қўшимча қилишича, ижтимоий тармоқларда тарқалиб, жамоатчилик муҳокамасига сабаб  бўлган мазкур сурат жорий йилнинг 26 август – дам олиш кунида олинган. 

“Беайб парвардигор. Тан олиш ҳам марднинг иши. Аллоҳ назаридан қолмасам бўлди. Мен ўзимни оқламоқчи эмасман. Хато қилган бўлсам, қонун олдида жавоб бераман. Мард бўлиб аризамни ёзиб, кеча ишдан кетганман”, дейди у.

Шунингдек, QALAMPIR.UZ манбасининг хабар беришича, Учкўприк туман ҳокимининг қарори билан туман иқтисодиёт, молия бўлими бошлиғи Сирожиддин Раҳмоналиев ҳам юқоридаги сабаб билан кеча, 24 октябрь куни ишдан олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона мансабдорлар Учкўприк карта бандлик бўлими

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг