Фарғонада мансабдорлар қимор ўйнагани айтилмоқда
Жамият
−
24 Октябрь 2023 17988 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Учкўприк тумани молия бўлими бошлиғи ва ҳоким ёрдамчиси хизмат хонасида карта ўйнаётгани акс этган суратлар тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ҳокимлиги муносабат билдирди.
"Мазкур ҳолат Учкўприк тумани ҳокимлиги ҳамда ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган маълумотларда қайд этилган давлат ташкилотларининг вилоят бошқармалари билан ҳамкорликда белгиланган тартибда ўрганиб чиқилмоқда. Ўрганиш натижалари юзасидан қўшимча маълумот берилади", дейилади муносабатда.
Live
Барчаси