ИШИД етакчиси қандай йўқ қилинди? Янги тафсилотлар ошкор бўлди

Олам

image

Туркия Миллий разведка ташкилоти томонидан Сурияда уюштирилган махсус операция давомида ИШИД террор ташкилоти етакчиси Абу Ҳусайн ал-Қурайший қуршаб олинди. Қўлга тушишни хоҳламаган террорчи “худкуш камари” билан ўзини портлатиб юборган. Бу ҳақда Туркия хавфсизлик кучларидаги манбаларига таяниб, “Anadolu” агентлиги хабар берди.

Анқарадаги хавфсизлик манбаларига кўра, Туркия Миллий разведка ташкилоти ИШИДнинг “янги халифаси” Сурия шимолидаги Африн-Жиндерес минтақасида экани ва тез орада бу манзилни тарк этмоқчилиги ҳақида маълумот олган.

Шундан сўнг, гуруҳ раҳбарини зарарсизлантириш операцияси 2023 йилнинг 29 апрелида ўтказилган. Туркия Миллий разведка ташкилоти махсус кучлари отряди сирли ер ости бункери билан террорчи яширинган уйга етиб келган. Ал-Қурайшийдан таслим бўлиш сўралган, аммо жавоб бўлмаган.

Кейин тезкор гуруҳ аввал боғ деворини, сўнгра кириш эшиклари ва ён деворларини портлатиб, бино ичига кирган. Террорчи қўлга тушишини англагач, “худкуш камари” билан ўзини портлатиб юборган.

Тахминан 4 соат давом этган операцияда Туркия Миллий разведка ташкилоти махсус кучлари аскарлари ва тинч аҳоли вакилларидан ҳеч ким жабрланмаган.

Маълумот учун, Абу Ҳусайн ал-Қурайший 2013 йилда ИШИД террор ташкилотига қўшилган. Қисқа вақт ичида у гуруҳнинг “топ етакчи”ларидан бирига айланишга муваффақ бўлган. У 2022 йил ноябрида ўзидан олдинги етакчи Абу ал-Ҳасан ал-Ҳошимийнинг махсус операцияда ўлдирилганидан сўнг террор ташкилотига раҳбарлик қилган. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған турк махсус хизматлари операцияси давомида Абу аль-Ҳусайн аль-Ҳусайний ал-Қурайший зарарсизлантирилганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ИШИД Туркия Абу Ҳусайн ал-Қурайший

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг