Ишга жойланмаган битирувчилари кўп бўлган ОТМлар тугатилиши мумкин

Жамият

image

Ишга жойланмаган битирувчилари сони кўп бўлган олий таълим муассасалари сифатсиз таълим бераётган муассаса деб топилиши ва уларнинг фаолиятини тугатиш масаласи кўриб чиқилиши мумкин. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, вазирлик раҳбари Иброҳим Абдураҳмонов ОТМга қуёш панелларини ўрнатиш ишларини янада жадаллаштириш, маънавий-маърифий ишларни кенгайтириш ҳамда битирувчиларни иш билан таъминлаш масалалари бўйича ректорлар ва масъул проректорлари билан онлайн форматда йиғилиш ўтказди.

Унда дастлаб барча олий таълим муассасаларини муқобил энергетикасига ўтказиш масаласи муҳокама қилинган. Ректорларга университет ва институтларнинг ўқув ва талабалар турар жойлари биноларини тўлиқ қуёш энергияси панеллари билан жиҳозлаш топширилди.  

Вазир йиғилиш давомида қуёш панеллари ОТМнинг йиллик электр энергия сарфининг камида 70 фоизини қоплаши шартлигини таъкидлади. Бу мақсадга эришиш учун барча таълим муассасаларининг мавжуд ўқув, лаборатория, ёрдамчи ва ётоқхона биноларининг том қисмини техник томонлама қуёш панелларини ўрнатиш имкониятини аниқлаш ва қуёш панелларини ўрнатишга сарфланадиган харажатлар сметасини тузиш бўйича топшириқ берилди.

Сўнг, олий таълим муассасаларининг педагог кадрлари, ходимлари ўртасида маънавий-маърифий ишларни кенгайтириш лозимлиги қайд этилди. Бунинг учун ректорларга ўз ходимларининг фарзандлари билан мактуб орқали ёзишмаларни йўлга қўйиши тавсия этилди.

Шунингдек, ОТМдаги иқтидорли талабалар рўйхатини тузиш ва улар билан алоҳида ишлаш механизмини йўлга қўйиш масаласида таклифлар берилди. 

"Олий ва профессионал таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилиши, ишга жойланмаган битирувчилари сони кўп бўлган ОТМ сифатсиз таълим бераётган муассаса деб, топилиши ва келажакда уларнинг фаолиятини тугатиш масаласи кўриб чиқилиши ҳақида огоҳлантирилди", дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ битирувчилар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг