Иш вақтида вафот этган “электросет” ходимининг оиласига 340 млн сўм ундириб берилди
Жамият
−
05 Сентябрь
10937Тошкент вилоятида иш вақтида вафот этган ходим учун тўланмаётган 340 млн сўм тўлиқ ундириб берилди. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг Бекобод шаҳар электр тармоқлари корхонаси ходими Б.M. 2023 йилнинг 12 март куни электр ускуналарида ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этган.
Корхона унинг оила аъзоларига тўланиши лозим бўлган 340 миллион сўм миқдоридаги зарар пулларини 1 йилдан ортиқ вақт давомида тўламай келган. Давлат меҳнат инспекцияси аралашуви билан ушбу сумма марҳумнинг оила аъзоларига корхонадан тўлиқ ундириб берилди.
Маълумот учун, жорий йилнинг 6 ойи давомида содир бўлган 387 та бахтсиз ҳодиса оқибатида 416 нафар ходим жабрланган, 303 нафари оғир ва 12 нафари енгил тан жароҳати олган, 101 нафари вафот этган. Бахтсиз ҳодисаларнинг энг катта қисми – 26 фоизи қурилиш соҳасига тўғри келган.
Бахтсиз ҳодисалар туфайли ходимлар ёки уларнинг оила аъзоларига 823 миллион сўмдан ортиқ товон пулларини ундириш юзасидан судларга даъво аризалар киритилиб, шундан 10 нафар фуқарога 274 миллион сўм ундириб берилган ва қолганлари бўйича жараён давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятида Омбудсман иш вақтида вафот этган банк ходими учун компенсация ундириб берганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь