Исёндан аввал “Вагнер”га Украина урушида қатнашиш тақиқланган. Нима учун? 

Олам

image

“Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолашдан бош тортганидан сўнг Украинадаги ҳарбий ҳаракатларда унинг иштироки тўхтатилиши тўғрисида қарор қабул қилинган. Бу ҳақда Россия Давлат Думаси мудофаа қўмитаси раиси Андрей Картаполов бугун, 29 июнь куни журналистларга маълум қилди.

Қайд этилишича, Пригожиннинг исёнидан бир неча кун олдин Россия Мудофаа вазирлиги жанговар топшириқларни бажарувчи барча тузилмалар бўлим билан шартнома имзолаши кераклигини айтган. Картополовнинг билдиришича, Пригожиндан бошқа ҳамма мазкур қарор ижросини таъминлашга киришган. 

Унинг сўзларига кўра, ўшанда Пригожинга унинг компанияси энди “махсус операция”да иштирок этмаслиги ҳамда Россия Мудофаа вазирлиги “Вагнер”ни ортиқ моддий жиҳатдан таъминламаслиги билдирилган.  

“Бу шундай бўлди: бирнчидан – пул, иккинчидан – аҳмоқлик ва ҳаддан ташқари юқори амбиция, учинчидан эса – васваса. Буларнинг барчаси хиёнатга уринишга ва қуролдошларни алдашга олиб келди”, дейди Картополов Пригожиннинг ҳарбий исёнга уриниши ҳақида гапирар экан. 

Маълумот учун, жорий йилнинг 10 июнь куни  Россия Мудофаа вазирлигининг бирлашган қўшинлар гуруҳи таркибида кўнгилли тузилмалардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу кўнгилли ташкилотларнинг хизмат фаолиятини ташкил этиш тартибини белгиловчи буйруқни имзолаган. Ҳужжатда кўнгилли отрядлар шу йилнинг 1 июлига қадар Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаши кераклиги кўрсатилган. Бу уларга зарур ҳуқуқий мақомни бериши, қўллаб-қувватлашни ташкил этиши ва уларнинг вазифаларини бажаришда умумий ёндашувларни яратиши кўзда тутилган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Бош разведка бошқармаси бошлиғи Кирилл Буданов “Вагнер” энди Украинада жанг қилмаслигини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Вагнер Андрей Картаполов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг