Исак “Ньюкасл” машғулотларида қатнашмаяпти – ОАВ
Спорт
−
15 Август 1496 1 дақиқа
Швециялик ҳужумчи Александр Исак жамоанинг унга бўлган муносабатидан норози ва мавсумни “Ньюкасл”да давом эттириш ниятида эмас. Бу ҳақда “Daily Mirror” нашри хабар берди.
Нашрга кўра, Исак Англия Премьер-лигасининг биринчи турида “Астон Вилла”га қарши ўйинда майдонга тушмайди. Шу сабабли клуб раҳбарияти уни жаримага тортиши мумкин.
Қайд этиш жоиз, бунгача Исак “Ньюкасл”дан “Ливерпуль”га ўтишни хойлаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Хусусан, “Ньюкасл” “Ливерпуль”нинг Исак учун 110 миллион фунт стерлинглик таклифини рад этган. “Ливерпуль” эса бошқа таклиф юбориш ниятида эмас. Исакнинг ўзи трансфер ойнаси қандай якунланишидан қатъи назар клубга қайтиш нияти йўқлигини билдирган.
“Ньюкасл” бош мураббий Эдди Хау ҳам бу ҳолатни тасдиқлаган. Унинг сўзларига кўра, Исакнинг бундай ҳаракатлари жамоа ички муҳитига салбий таъсир кўрсатган. Шунингдек, мураббий мавсумни ҳужумчисиз бошлаш жамоа учун муаммо бўлишини ҳам яширмаган.
Маълумот учун, эртага, 16 август куни “Ньюкасл Юнайтед” Англия Премьер-лигаси янги мавсумини “Астон Вилла”га қарши ўйин билан бошлайди.