Ироқ шимолида вертолёт қулаши оқибатида турк аскари ҳалок бўлди
Олам
−
05 Сентябрь 2022
4746Кеча, 4 сентябрь куни Ироқ шимолида вертолёт қулаши оқибатида бир турк аскари ҳалок бўлди. Бу ҳақда Туркия Миллий Мудофаа вазирлиги хабар берди.
“Сержант Умит Кести [Ироқ шимолидаги] “Тирноқ қалъа” аксилтеррор операцияси ҳудудида вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлди”, дейилади вазирлик баёнотида.
Воқеа соат 23:45 да рўй берган.
Қайд этилишича, Туркия вертолёти Ироқ шимолига фавқулодда қўндирилган. Етти нафар аскар қутқарилган.
Ҳодиса сабаблари ҳозирча аниқланмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь